Тожикистон

Wildberries энди Тожикистонда: Ишлаб чиқарувчилар учун янги бозор

Wildberries энди Тожикистонда: Ишлаб чиқарувчилар учун янги бозор

Узбек Ретаил ахборот манбасига кўра, Россиянинг энг йирик онлайн савдо платформаси Wildberries 2025-йил 19-апрельдан бошлаб Тожикистонда ўз фаолиятини бошлади.

2024-йил якунларига кўра Wildberries’да энг кўп сотилган маҳсулот — кийим-кечак бўлиб, ундан кейинги ўринда оёқ кийимлар туради. Ушбу тенденция 2025-йилда ҳам давом этмоқда.

Бу эса ишлаб чиқарувчилар ва селлерлар учун катта имкониятларга йўл очади: шаклланиб бўлган талабларга эга янги бозорга чиқиш, минимал логистика харажатлари ва кенг аудиторияга кириш имконияти.

Ҳозирда буюртмалар Душанбе ва Хўжанд шаҳарларида қабул қилинмоқда, етказиб бериш муддати эса 10–14 кунни ташкил қилади. Харидорларга кийим-кечак ва пойабзалдан ташқари яна 8 миллиондан ортиқ маҳсулотлар мавжуд.

Кийим ва пойабзалнинг оммабоплиги ҳамда тожик истеъмолчиларининг онлайн харидга тобора кўпроқ қизиқиш билдираётгани ҳисобга олинса, Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа ишлаб чиқарувчилари учун Wildberries Тожикистон экспортни кенгайтириш йўлида навбатдаги қадам бўлиши мумкин.

Муҳим: Ким биринчи кирса, у бозорда рақобат кам бўлган даврда ўз ўрнини мустаҳкамлаб олиш имкониятига эга бўлади.

Батафсил ўқиш 2025 йил 1 октябрь кунидан бошлаб И ва ИИ тоифадаги технологик жараёнларга эга корхоналар “Яшил сертификат”га эга бўлиши шарт бўлади