Wildberries’да ўзбек маҳсулотлари савдоси $1 миллиарддан ошди

Wildberries ва Русс компанияларининг бирлашмаси бўлган “РВБ” МЧЖ маълумотига кўра, сўнгги икки йил ичида Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Wildberries платформасида $1 миллиарддан ортиқ маҳсулот сотган.
2025 йилнинг биринчи ярмида ўзбек маҳсулотларига талаб 38% га ошган. Айниқса, Қирғизистонда 55%, Россияда 35% ва Беларусьда 31% ўсиш кузатилган.
Энг кўп сотилган маҳсулотлар кийим-кечак (30%), уй текстили (59%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўлиб (уч баробар ошган). Шунингдек, болалар маҳсулотлари (+259%), пойабзал (+448%), автомобиль эҳтиёт қисмлари (+128%) ва қурилиш материалларига (+115%) ҳам талаб катта бўлган.
Кундалик кийимлар ичида эса энг кўп сотилганлар: футболкалар (+26%), ҳаммом сочиқлари (+64%), пижамалар (+25%), узун енгли футболкалар (+71%) ва топ-кўйлаклар (+59%) бўлган.
Wildberries таҳлилларига кўра, ўзбек маҳсулотлари сифати ошиб бораётгани туфайли улар яқин хорижий бозорларда тобора оммалашмоқда.
