"Яшил белги" экологик маркировкаси — барқарор ривожланишга қадам

Ўзбекистонда "Яшил белги" мажбурий бўлмаган маҳсулот ва хизматлар учун ягона тизим жорий етилмоқда.
2025 йил 20-январдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг № 20-сонли "Маҳсулот ва хизматларнинг экологик белгилаш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги қарорига кўра, мазкур тизим халқаро ИСО 14024 стандарти асосида бўлиб, маҳсулотларнинг бутун ҳаётий сиклини (И тур) қамраб олади.
Шунингдек, Экология вазирлигига экологик белгилаш стандартларини ишлаб чиқиш, уларни қўллаш тартибини белгилаш ва бошқа мамлакатларнинг экомаркаларини тан олиш вазифалари юклатилган.
Матолар ва тикувчилик саноати учун ушбу тизимни жорий этиш янги имкониятлар яратади:
- Рақобатбардошликни ошириш: Экологик белгиланган маҳсулотлар, барқарор истеъмолга йўналтирилган истеъмолчилар учун янада жозибадор бўлиши мумкин.
- Халқаро бозорлар учун кириш имкониятлари: Экологик белги мавжудлиги, экологик стандартларга бўлган талаблар тобора қатъийлашиб бораётган хорижий бозорга чиқишни осонлаштириши мумкин.
- Экологик хавф-хатарларни камайтириш: Экологик стандартларга риоя қилиш, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга ва компаниянинг имиджини яхшилашга ёрдам беради.
Муҳим жиҳат шундаки, тегишли сертификатизация бўлмасдан экологик белги ишлатиш тақиқланади. Сертификатлаш, экомаркалаш органи билан шартнома асосида мажбурий бўлмаган тартибда амалга оширилади.
#Ўзбекистон #ЯшилБелги #Экология
