Ўзбекистон

«Мега Текстил»: экспорт салоҳияти юксалмоқда

«Мега Текстил»: экспорт салоҳияти юксалмоқда

Наманган вилоятининг Уйчи туманида фаолият юритаётган “Мега Текстил” МЧЖ қўшма корхонаси замонавий ишлаб чиқариш қувватлари асосида трикотаж маҳсулотлари, тайёр кийим-кечак ва калава ип тайёрлаб, маҳаллий ҳамда хорижий харидорларга етказиб бермоқда.

Корхона маҳсулотлари Туркия, Хитой, Покистон ва Россия бозорларида ўз харидорларига эга. Ўтган йили 4,5 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлса, жорий йилнинг олти ойида мазкур кўрсаткич 5,2 млн долларга етди.
Айни пайтда корхонада 515 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. Бу эса ҳудуд аҳолиси бандлигини таъминлаш ва оилавий даромадларни оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида “Мега Текстил” каби корхоналарнинг барқарор фаолияти юртимизда тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш учун яратилган имкониятларнинг амалий самарасини намоён этмоқда.
Зеро, ҳар бир янги маҳсулот, яратилган иш ўрни ва экспорт шартномаси — юрт тараққиётига қўшилаётган муносиб ҳиссадир.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон маҳсулотлари Туркиянинг Трендёл маркетплейсида сотилади