Ўзбекистон

«Ростехстрой» замонавий трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда

«Ростехстрой» замонавий трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда

Бухоро вилоятининг Бухоро туманида 2008 йилдан буён фаолият юритиб келаётган, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Ростехстрой» МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон–Россия қўшма корхонаси сўнгги йилларда хом ашё таъминотидаги муаммоларга қарамай, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш йўлида изчил фаолият юритмоқда.

Корхонада Хитой, Германия ва Россияда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар ёрдамида турли трикотаж маҳсулотлари тайёрланиб, ички бозор билан бир қаторда Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорт қилинмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида 80 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 300 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот хорижга етказиб берилди.

Бугунги кунда корхонада ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, хом ашё таъминотини яхшилаш, экспорт ҳажмини кўпайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича изчил ишлар давом эттирилмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон–Татаристон бизнес-форуми: тўқимачилик саноати учун янги имкониятлар