Ўзбекистон

“ГУЗ Партнерс”: Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлиги кенгаймоқда

“GUZ Partners”: Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлиги кенгаймоқда

“Дунё” АА маълум қилишича, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда. Бу ҳақда Германиянинг “Масче” журналида “ГУЗ Партнерс – Герман-Узбек Техтиле Партнерс” лойиҳасининг янги босқичига бағишланган мақола чоп этилди.

“ГУЗ Партнерс” лойиҳаси орқали Ўзбекистондаги кичик ва ўрта корхоналарга халқаро бозорда фаолият юритиш, бошқарув ва маркетингни ривожлантириш бўйича кўмак берилмоқда.

Лойиҳа дастлаб Фарғонада бошланган бўлса, ҳозир Қашқадарёда ҳам давом эттирилмоқда. Унда тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Германия компаниялари билан янги бизнес алоқаларини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Умуман, лойиҳа икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва бизнес ҳамкорлигини янада ривожлантириш, янги имкониятлар яратишга хизмат қилмоқда. Бундай ҳамкорлик Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг халқаро бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш ва икки давлат тадбиркорлари учун янги истиқболларни очишга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркорлари янги келишувларга эришди