Дунёда

♻️ Барқарор мода соҳасида инқилоб: CO₂ матога айланмоқда

♻️ Барқарор мода соҳасида инқилоб: CO₂ матога айланмоқда

Экологик модада инқилоб юз берди — CO₂ ни биологик парчаланадиган целлюлоза толаларига айлантириш технологияси ишлаб чиқилди.

Ника ва Лейла Машуф сингиллари стартапи "Руби Лабораториес" анъанавий мато ишлаб чиқаришга альтернатива таклиф этади. Анъанавий ишлаб чиқариш ҳар йили миллиардлаб тонна карбонат ангидрид газини атмосферага чиқаради.

Инновацион ферментатив жараёнда CO₂ сингдирилади, унда ферментлар карбонни “микро-ямллвчилар” каби ҳаракат қилади. Бунда бошқа шунга ўхшаш усулларга нисбатан 10 баравар кам энергия сарфланади. Асосий фарқи — мавжуд ишлаб чиқариш занжирларига осон интеграция қилинади.

Руби ҳамасосчиси Ника Машуф таъкидлашича:
“Биз мода саноатининг асосий муаммоси бўлган карбон чиқиндиларини қимматбахо ресурсга айлантирмоқдамиз.”

Лойиҳа 2025-йил Европа патент идораси томонидан Ёш ихтирочилар мукофотига сазовор бўлди. Технология қуйидагиларни имконини беради:

Матбаа саноатидан чиқадиган миллиардлаб тонна CO₂ ни камайтиради

Синтетик матолар (полиэстер) ўрнига карбон нейтрал материаллардан фойдаланилади

Бошқа - қадоқлаш, фармацевтика, косметика соҳаларида ҳам қўлланилади.

Руби аллақачон Walmart, Патагониа ва Ҳ&М билан материалларни синовдан ўтказмоқда. Ушбу технология асосида олинадиган мато биологик парчаланади, нархи рақобатбардош ва оммавий ишлаб чиқаришга тайёр.

Сингиллар (Ника — материалшунос, Лейла — Гарвард биотехнология битирувчиси) технологияни лицензиялашни режалаштирмоқда, шунда CO₂ саноат учун таҳдиддан қайта тикланадиган хом ашё сифатида фойдаланилади.

Батафсил ўқиш Самарқанд Аппарел фабрикаси халқаро элчилар эътиборини тортди