♻️18-март – Бутунжаҳон қайта ишлов бериш куни: Тўқимачилик саноатида барқарор келажакка ёндашувни ўзгартириш вақти

БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) маълумотларига кўра, 2023 йилда 1,6 трлн долларга баҳоланган тўқимачилик саноати жадал ривожланиб, 2030 йилга бориб 3,3 трлн долларга етиши кутилмоқда. Бу соҳа миллионлаб одамларга, жумладан, 75% аёлларга иш билан таъминлайди. Бироқ, иқтисодий ўсиш ортида жиддий экологик муаммолар яширинган.
2020 йилда тўқимачилик саноати дунёдаги энг йирик учинчи сув ва чиқинди ифлослантирувчи соҳа бўлган.
Фақатгина мода саноати дунё бўйлаб углерод чиқиндиларининг 10% ни ташкил этади – бу халқаро авиақатновлар ва денгиз транспортидан кўра кўпроқ. Ҳар йили у 215 трлн литр сув истеъмол қилади ва микропластик ифлосланишининг 9% ини келтириб чиқаради.
2000 йилдан 2015 йилгача кийим ишлаб чиқариш икки баробар ошган бўлса-да, унинг фойдаланиш муддати 36% га қисқарган: бугунги кунда кийим атиги 7–10 марта кийилиб, сўнгра ташлаб юборилади. Натижада ҳар йили 92 млн тонна тўқимачилик чиқиндига айланади, улардан Европада 87% ёқилади ёки полигонларга жўнатилади. Бундан ташқари, қайта ишлаш етарли даражада ривожланмаганлиги сабабли ҳар йили 500 млрд доллар йўқотилмоқда, қайта ишланган матоларнинг атиги 1% и янги кийим ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Шу нуқтаи назардан, 87% чиқиндиларини хом ашё сифатида қайта ишлаш энг самарали ечим ҳисобланади. Аввало, бу табиий ресурслар сарфини камайтиради.
Ҳозирги вақтда қуйидаги қайта ишлаш усуллари қўлланилмоқда:
- Механик – матоларни майдалаб, қайта ишлаш учун тайёрлаш;
- Кимёвий – матони толаларга ажратиб, янги матолар яратиш;
- Иссиқлик орқали – ёқиб, энергия олиш.
Чиқиндилар икки турга бўлинади:
- Саноат чиқиндилари (ишлаб чиқаришдаги қолдиқлар) – бир хил таркибга эга, қайта ишлаш осон;
- Истеъмолда бўлган чиқиндилар (эскирган кийим-кечак, тўшак буюмлари) – ажратиш ва тозалаш талаб этади.
Шунингдек, иккита қайта ишлаш цикли мавжуд:
- Ёпиқ цикл – эски кийим → янги кийим;
- Очиқ цикл – футболкадан полиэстер → автомобиль ўриндиғи.
Бугун ҳаракатни бошлаш жуда муҳим. Фақатгина кийим сифатини ошириш ва унинг умрини икки баробар узайтириш карбонат чиқиндиларини 44% га камайтиради, қайта ишланган материалларга ўтиш эса табиий ресурсларга бўлган эҳтиёжни пасайтиради.
Мисол учун, DECATHLON қуйидаги амалиётларни жорий этмоқда:
- Экодизайн – экологик материаллардан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштиради;
- Иккиламчи хом ашё карбонат чиқиндиларини камайтиради;
- Таъмирлаш имконияти – маҳсулот хизмат муддатини узайтиради.
Бугунги кунда ривожланаётган йўналишлардан бири буюмларни қайта ишлатиш, яъни second-ҳанд дўконлари ёки кийим-кечакларни бошқаларга топшириш.
Шунингдек, апсайклинг – креатив қайта ишлаш ҳам модага айланмоқда. Бу чиқиндилар ва эски буюмларни янгича материал ёки маҳсулотга айлантириш орқали уларга янги ҳаёт бағишлашдир. Масалан, Стелла McCartney, Миу Миу, Coach, Balenciaga каби брендлар эски матолар ва винтаге буюмларни ўз коллекциясида қайта ишлатишади.
Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасида "СН Гроуп" (Самарқанд) қайта ишлаш бўйича Recycled Claim Стандард сертификатига эга. Бу компания экологик талаблар асосида 100% иккилламчи хом ашёдан полиэстер толаси ишлаб чиқаради.
П.С. Эски футболкангиз фақат пол артиш учун эмас, балки янги коллекциянинг бир қисми ёки ҳатто автомобиль детали бўлиши мумкин. Масъулият билан танлов қилинг!
