Дунёда

19-халқаро БЕЕ-ТОГЕТҲЕР кўргазмаси бошланди

19-халқаро BEE-TOGETHER кўргазмаси бошланди

2025 йил 27–29 май кунлари Москва шаҳрида енгил саноат соҳаси учун мўлжалланган 19-халқаро BEE-TOGETHER.ru аутсорсинг кўргазма-платформаси ўз эшикларини очди.

Ушбу платформа Россиянинг йирик бизнес тадбирларидан бири бўлиб, тикиш, трикотаж, чарм, мўйна, пойабзал ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи фабрикаларни брендлар, ритейлерлар, дизайн бюролари ва корпоратив мижозлар билан бирлаштиради.

Ўзбекистондан 40 нафар тикиш ва тўқимачилик корхоналари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг Водий бошқармаси ташаббуси, ССП ва Савдо ривожлантириш компанияси кўмагида ушбу кўргазмада бепул иштирок этмоқда.

Россия, Арманистон, Бангладеш, Беларусь, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлардан келган иштирокчилар бугунги кунда 250 дан ортиқ фабрика ва 25 га яқин мато ҳамда аксессуар етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Улар ҳамкорлик учун гибкий шартлар ва турли миқдордаги буюртмаларни таклиф этмоқда.

Кўргазма “Радиссон Славянская” меҳмонхонасида бўлиб ўтмоқда

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ҳукумати чет элда савдо уйлари очилишини қўллаб-қувватлайди