2024 йилда Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ўсди, аммо экспорт 6,7% га пасайди

Ўзбекистон Республикаси Статистика Агентлиги маълумотларига кўра, мамлакатда тўқимачилик маҳсулотлари 89,5 триллион сўм, кийим-кечак маҳсулотлари эса 33,8 триллион сўм миқдорида ишлаб чиқарилган (умумий ҳажми 123,3 триллион сўм бўлиб, бу ўз навбатида қайта ишловчи саноатнинг 16,4% ини ташкил этди).
2023 йилда тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечак маҳсулотларининг умумий ишлаб чиқариш ҳажми 94,6 триллион сўмни ташкил этди.
Шу билан бирга, 2023 йилга нисбатан тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 6,7% га камайгани қайд этилган. 2024 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида экспорт ҳажми 2,87 миллиард долларни ташкил этди. Тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг тузилмасида асосий улушни ип (43,2%) ва тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (39,2%) эгаллайди.
#Ўзбекистон #текстиль #статистика
