2026 йилнинг асосий ранги

Ранглар дунёси ҳар йили бизга янги илҳом бағишлайди ва дизайн, мода ҳамда интерьер соҳаларида трендларни белгилайди. Ҳар йили декабрь ойида Пантоне компанияси “Йил ранги”ни эълон қилади. Бу ранг келгуси йил инсон кайфияти ва дизайн трендларини акс эттиради.
2025 йил Моча Моуссе — илиқ жиғарранг бўлган бўлса, 2026 йилда яшил рангнинг қайтиши кутилмоқда. Мутахассисларнинг кўпчилиги Трансформативе Теал — кўк-яшил асосий ранг сифатида баҳоламоқда.
Яшил ранг тинчлик, уйғунлик ва табиат билан боғланишни ифодалайди, одамларни тинчлантиради ва энергия беради. Шу билан бирга, баъзи дизайнерлар ёрқин қизил-сариқ рангларнинг ҳам қайтишига тахмин қилмоқда.
Умуман олганда, 2026 йил табиий ва уйғун ранглар йили бўлади. Бу ранг инсонларни табиатга яқинлаштиради ва ижодий руҳиятни уйғотади.
