2030 йилгача стратегия

Янги агентликка кенгаш билан ҳамкорликда таннархни пасайтириш, экспортни ошириш, кооперацияни ривожлантириш ва паст қувватда ишлайдиган корхоналарни тиклаш бўйича ечимлар ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
Халқаро маслаҳатчилар билан биргаликда тўқимачилик соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш дастури, шунингдек чарм, ипак ва гилам саноати бўйича таклифлар тайёрланади.
Қўллаб-қувватлаш чоралари ҳажми 7 триллион сўмни ташкил этиши кутилмоқда, бунда Президент уларнинг ижроси ва аниқ натижалари устидан қатъий назорат ўрнатилишини талаб қилди.
