Ўзбекистон

Абдуқодир Ҳусанов: Бутсалардаги Ўзбекистон байроғи — ватанпарварлик тимсоли

Aбдуқодир Ҳусанов:  Бутсалардаги Ўзбекистон байроғи — ватанпарварлик тимсоли

Англиядаги “Манчестер City” клуби ўйинчиси, ёш ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов нафақат ажойиб ўйини билан, балки Ватанга бўлган чуқур туйғуси билан ҳам ҳайратда қолдирмоқда.

У Пума компаниясининг янги бутсаларида Ўзбекистон байроғи тасвирланган креатив дизайнни танлади.

Кўк, оқ, яшил ва қизил ранглар, яримой ҳамда 12 юлдуз — барчаси моҳирлик билан бутсага туширилган. Пума логотипи эса ўзбек рамзлари билан уйғунлашган.

Бу бутса оддий спорт анжомлари эмас, балки юртга бўлган ҳурмат ва фахрнинг тимсолидир. Ҳар бир қадам: “Мен Ўзбекистон вакилиман!” деган маънони англатади.

Ҳусановнинг бу ҳаракати нафақат мухлислар, балки бутун Ўзбекистон аҳли ва бошқа кўплаб инсонлар томонидан ҳам илиқ кутиб олинди. Абдуқодир — шунчаки футболчи эмас, у — Ватан элчисидир.

Батафсил ўқиш Прада модалар уйи Versace брендни Capri Ҳолдингсъдан 1,38 миллиард долларга сотиб олади