Прада модалар уйи Versace брендни Capri Ҳолдингсъдан 1,38 миллиард долларга сотиб олади

Миучча Прада ва Патрицио Бертелли бошчилигида Versace бренди яна Италияга қайтади. Бу ҳақда люкс кийим брендларини ишлаб чиқарувчи сифатиада танилганCapri Ҳолдингс Лтд. компанияси маълумот берди.
Машҳур итальянлик дизайнер Жанни Версаче томонидан 1978-йилда асос солинган Versace уйи 2018-йилда Capri Ҳолдингс Лтд. томонидан 1,8 миллиард долларга сотиб олинган эди. Бироқ бу давр ичида бренд кутилган ютуқларга етиша олмади.
Шу сабабли, Американинг Capri Ҳолдингс компанияси Versace’ни эндиликда Италиянинг Прада компаниясига сотмоқда. Бу битим Versace учун қудратли Италия модалар гуруҳи таркибида ўз фаолиятини қайтадан ривожланиш имкониятини яратади.
