Дунёда

Афғонистон тўқимачилик ва тикув маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини кенгайтирмоқда

Афғонистон тўқимачилик ва тикув маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини кенгайтирмоқда

ИА Караван Инфо маълумотларига кўра, қўшни Афғонистонда тўқимачилик ва тикув саноати жадал ривожланмоқда. Қобулдаги хусусий фабрика 2000 нафар одамни, жумладан 120 нафар аёлни иш билан таъминлаган. Корхона Хитойдан замонавий ускуналар ва хомашё импорт қилмоқда, фабрика эгаси Закария Содиқнинг таъкидлашича:
«Биз Хитой компанияларидан катта илҳом оламиз ва уларнинг услубларини аниқ такрорлаймиз».

Ишчилардан бири шундай дейди: «Менинг ойлик даромадим — ойига 30 000–40 000 афғони. Бундай сифатли маҳсулот энди бизда ҳам ишлаб чиқарилаётганидан хурсандман».

Фабрика қўлда тайёрланадиган кийимларни ҳам ишлаб чиқаради ва улар дунёнинг кўплаб давлатларига экспорт қилинади.

Аввалроқ биз Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги тўқимачилик ва тикув соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиққанини хабар қилган эдик.

Батафсил ўқиш СКИМС ва Тҳе Нортҳ Face’нинг иккинчи коллаборацияси: Болалар линияси дебюти