Дунёда

СКИМС ва Тҳе Нортҳ Face’нинг иккинчи коллаборацияси: Болалар линияси дебюти

9-декабрь куни СКИМС ва Тҳе Нортҳ Face брендларининг иккинчи ҳамкорликдаги коллекцияси савдога чиқди. Бу ҳақда Ҳйпебаэ платформаси хабар берди. Илк муваффақиятли ҳамкорликдан сўнг брендлар яна бирлашиб, қишки кийим-кечакнинг янги талқинини таклиф қилди — бу ерда юқори технологиялар нафис эстетика билан уйғунлашган.

Ушбу мавсумдаги коллекцияда, аввалги релиздаги нюд ранглардан фарқли ўлароқ, совуқ ва сокин ранглар палитраси танланган: “Боне” (суяк ранг), “Гунметал” (металл ранг) ва “Онйх” (оникс). Коллекция таркибида технологик устки кийимлар ҳам, СКИМСъга хос андозаларда тикилган қулай базавий кийимлар ҳам мавжуд.

Бу йилги энг муҳим янгиликлардан бири — ҳамкорлик доирасида болалар линиясининг илк бор тақдим этилишидир. “Оила менинг ҳаётимнинг жуда муҳим қисми, шу боис бу мавсумда болалар кийимини тақдим этаётганимдан жуда хурсандман”, — деди Ким Кардашьян. У, шунингдек, коллекциядаги ҳар бир деталь фаол дам олиш учун зарур функционаллик ва замонавий дизайн ўртасида мукаммал мувозанат яратиш мақсадида ишлаб чиқилганини таъкидлади.

Коллекция 9-декабрдан бошлаб СКИМС ва Тҳе Нортҳ Face сайт ва магазинларида.

Батафсил ўқиш Тикувчилик ва тўқимачилик ходимлари даромад солиғидан озод қилинди