ДунёдаЎзбекистон

Аиша Ҳоме Техтиле Уфада савдо уйини очди

Aisha Home Textile Уфада савдо уйини очди

Ўзбекистонда етакчи тўқимачилик экспортчиларидан бири ҳисобланган Наманган вилоятидаги Аиша Ҳоме Техтиле компанияси халқаро бозорларда етакчи ўринларни эгалламоқда. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида компания Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида ўзининг савдо уйини очди.

Уфа савдо уйи орқали маҳсулотлар бевосита истеъмолчиларга етказилади, логистика харажатлари оптималлаштирилади ва бозордаги талаб тезкор ўрганилади. Лойиҳанинг иккинчи босқичида эса эркаклар кийими ва костюм-шим йўналишидаги йирик корхоналар учун ҳам савдо уйларини ташкил этиш режалаштирилган.

Бу ташаббус нафақат компаниянинг халқаро миқёcдаги имиджини мустаҳкамлайди, балки Ўзбекистон маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги мавқеини янада оширишга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Хищник костюми қандай яратилган?