Алта Мода а Ташкент: Дунё Ҳигоҳи Тошкентда
2025-йил 9–12-октябрь кунлари Тошкентда “Алта Мода а Ташкент” лойиҳаси тақдим этилади — Италия юқори модасининг Ўзбекистондаги илк йирик намойишидир. Тадбир Click, Италия Ташқи ишлар вазирлиги ва Италия Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилади.
Таниқли дизайнерлар — Гильермо Мариотто, Франческа Либераторе, Жанпаоло Зуккарелло, Жанфранко Фуско, Саман Лойра, Антонио Марино, Костюм ва мода академияси (Modateca Деанна билан) ҳамда ўзбек дизайнери Азукар Морено иштирок этади.
Томошабинлар Анита Экберг, Одри Хепберн, Ингрид Бергман, Софи Лорен каби афсонавий кино юлдузларининг образларини, шу жумладан “Ширин ҳаёт” фильмидаги тарихий либосни илк бор Тошкент саҳнасида томоша қилишади.
Тадбир Алишер Навоий номидаги театр ва Нест Оне биносининг 41-қаватида бўлиб ўтади.
Алта Мода а Ташкент — бу шунчаки мода эмас, бу санъат ва нафислик байрами. У Ўзбекистоннинг жаҳон маданий саҳнасидаги ўрнини мустаҳкамловчи ва маданиятлараро мулоқотни кучайтирувчи муҳим ташаббусдир.
