Дунёда

Андижон 2024 йили 488 миллион долларлик тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотларини экспорт қилди

Андижон 2024 йили 488 миллион долларлик тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотларини экспорт қилди

Бугунги кунда ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲ давлатлари орасида ҳам тўқимачилик хаби сифатида тан олинмоқда. Хусусан, Фарғона водийси — тўқимачилик ва трикотаж саноати жамланган асосий ҳудуд ҳисобланади.

Водийнинг ҳар бир вилояти муайян ишлаб чиқариш йўналиши билан ажралиб туради. Масалан, Фарғона вилоятида асосан ип-калава ишлаб чиқариш ривожланган бўлса, Наманганда — уй тўқимачилиги ва, айниқса, эркаклар кийими тикув саноати тараққий этган. Андижон вилояти эса трикотаж тўқимачилиги ва улардан тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда етакчилик қилади.

Вилоятдаги йирик трикотаж корхоналари қаторига WBM Техтиле Гроуп, Нил Гранит, Кезар ва бошқаларни киритиш мумкин.

2024 йил давомида Андижон вилояти тўқимачилик корхоналари 20 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Шунингдек, вилоят экспорти 488 миллион АҚШ долларига етди. Бу рақам мамлакатда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотларининг 16,5%и айнан Андижон ҳиссасига тўғри келаётганини кўрсатади.

Батафсил ўқиш Немис ва ўзбек тўқимачилик соҳаси вакилларининг бизнес-форуми Штутгарт шаҳрида бўлиб ўтди