Дунёда

Андижонда енгил саноат корхоналарида дуал таълим тизими кенг жорий этилмоқда

Андижонда енгил саноат корхоналарида дуал таълим тизими кенг жорий этилмоқда

Юртимиз келажаги ёшлар қўлида. Шу муносабат билан Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида дуал таълим тизими жорий этилмоқда.

Бу тизимда ёшлар назарий билимни мактаб ва коллежда олади, амалиёт машғулотларини эса шаҳардаги йирик корхоналар ва ишлаб чиқариш объектларида ўтказади. Жумладан, “Узкоже”, “Ленс Техтил”, “Фауз Тех”, “Олтин Водий Техтиле” ва Кампирровот сув тозалаш иншоотида ёшлар амалиёт машғулотларида иштирок этмоқда.

Амалиёт давомида улар замонавий технологиялар билан ишлашни, ишлаб чиқариш жараёнларини ва жамоада ишлаш кўникмаларини ўрганади. Бу эса уларнинг касбий салоҳиятини ошириб, келажакда доимий иш топишига ёрдам беради.

Шу орқали ёшлар билим ва кўникмаларини ривожлантириб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Туркия енгил саноатда ҳамкорликни кучайтирмоқда