Андижонда қиймати 60 миллион доллар бўлган тўқимачилик корхоналари ташкил этилади

Андижон вилояти ҳокими туркиялик инвесторлар билан учрашув ўтказиб, енгил саноат, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва қурилиш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Учрашув якунида қатор йирик инвестиция лойиҳалари бўйича муҳим келишувларга эришилди.
Хусусан, қиймати 60 миллион долларга тенг бўлган трикотаж, бўёқхона ва тўқимачилик корхоналарини ташкил этиш, шунингдек, 15 миллион долларлик ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводини қуриш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, мебель фабрикаси ҳамда шоколад ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш бўйича ҳам меморандумлар имзоланди.
Шунингдек, Андижон шаҳри ва Янги Андижон ҳудудида кўп қаватли уй-жойлар барпо этилади. Лойиҳалар янги иш ўринлари яратиш ва ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилади.
