Дунёда

Анта компанияси Пумаънинг 29 % улушини расман сотиб олди

Anta компанияси Puma’нинг 29 % улушини расман сотиб олди

Халқаро спорт кийимлари бозорида стратегик аҳамиятга эга йирик инвестиция битими амалга оширилди. Хитойнинг энг йирик спорт кийимлари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган Анта Спортс Products Лтд. Германиянинг машҳур спорт бренди Пума СЕдаги 29 фоиздан ортиқ улушни Франциялик миллиардер Пино оиласига тегишли Гроупе Артемис компаниясидан 1,8 миллиард АҚШ доллари эвазига сотиб олди. Мазкур келишув натижасида Анта Пумаънинг энг йирик акциядорларидан бирига айланди.

Ушбу янгилик молия бозорида ижобий реакцияни келтириб чиқарди: Пума акциялари қиймати қарийб 20 %га ошди, бу инвесторларнинг компанияга бўлган ишончининг кучайганини кўрсатади. Ушбу битим глобал спорт кийимлари бозорида йирик компаниялар ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва инвестиция фаоллиги тобора кучайиб бораётганини яна бир бор намоён этди.

Батафсил ўқиш Кактуслардан мато ишлаб чиқарилмоқда