Дунёда

АҚШ бозори: Тўқимачилик ва кийим-кечак импорти ўсмоқда

АҚШ бозори: Тўқимачилик ва кийим-кечак импорти ўсмоқда

Етакчи тўқимачилик саноати журнали Глобал Техтиле Тимес маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки беш ойида АҚШнинг тўқимачилик ва кийим-кечак импорти ҳажми 6,59% га ошиб, 2025 йилда $31,67 миллиардга етади. Бу эса истеъмолчилар талаби тикланаётганини ва глобал таъминот занжирлари барқарорлигини англатади.

АҚШда тўқимачилик ва кийим-кечак импорти янги савдо чекловлари ва оширилган божхона тарифлари муҳокамаларига қарамай ўсишда давом этмоқда.

Янги тариф чораларининг ҳали кучга кирмаганига қарамай, бизнес сектори аллақачон шай бўлиб туриш режимида ҳаракат қилмоқда. Шу сабабли, кўплаб импортёрлар ва ритейлерлар имкониятдан фойдаланиб, маҳсулот қимматлашиб кетишидан олдин омборларини тўлдиришга шошилмоқда. Бу ҳолат айни даврдаги етказиб беришларнинг кескин ўсишини тушунтирувчи асосий омиллардан биридир.

Асосий тенденциялар:
-Асосий ўсиш кийим-кечак категориясига тўғри келмоқда — брендлар ва онлайн сотувчилар фаол равишда омборларини тўлдирмоқда.

-Хитой етказиб берувчи давлатлар орасида етакчилигини сақлаб қолмоқда, ундан кейинги ўринларда Вьетнам, Бангладеш ва Ҳиндистон жойлашган.

-Электрон тижорат фаст фашион (тезкор мода) ва кундалик кийимлар сегментларида кенг ассортиментга бўлган талабни оширмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, АҚШ бозори экспортчилар учун энг йирик ва жозибадор бозорлар қаторида қолмоқда. Агар юқори божлар кучга кирса, бу етказиб берувчи мамлакатлар ўртасидаги улушни қайта тақсимлаши мумкин, бироқ умумий талаб пасайиши кутилмаяпти — истеъмолчилар ҳанузгача арзон, хилма-хил ва тез-тез янгиланадиган коллекцияларга эҳтиёж сезмоқда.

Шундай қилиб, 2025 йил глобал тўқимачилик бизнеси учун ўтиш даври бўлиши мумкин: компаниялар АҚШнинг эҳтимолий янада қатъий савдо сиёсатига ўтишида олдин мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Батафсил ўқиш Туркманистон енгил саноатидаги янги лойиҳалар ишга тушмоқда