Ўзбекистон

Асрор Техтиле: маҳаллий костюмлар билан халқаро муваффақият

Асрор Техтиле: маҳаллий костюмлар билан халқаро муваффақият

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳаллий костюм-шимлар нафақат мамлакат ичида, балки халқаро бозорларда ҳам эътироф этилмоқда. Шу жумладан, Наманган вилоятида фаолият юритаётган “Асрор техтиле” корхонаси 1 000 кишини иш билан таъминлаб, асосан эркаклар учун сифатли костюм-шимлар ишлаб чиқаради. Маҳсулотлар МДҲ давлатлари ва Европа мамлакатларига экспорт қилиниб, 2025 йилда умумий экспорт ҳажми 10 миллион долларни ташкил қилди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразоқов корхона фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш жараёни ва янги иш ўринлари яратиш имкониятларини муҳокама қилди. Бу нафақат маҳаллий иш ўринларини ошириш, балки Ўзбекистон маҳсулотларининг халқаро бозорлардаги обрўсини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил ўқиш Нега 3 мингдан ортиқ тикув цехлари ёпилди?