Ўзбекистон

Асрор Техтиле кенгаймоқда

Asror Textile кенгаймоқда

Бугунги кунда костюм-шим ишлаб чиқариш бўйича илғор корхоналардан бири — Асрор Техтиле ўз фаолиятини кенгайтирмоқда. Корхона Наманган вилоятида D.Maretti бренди остида маҳсулот ишлаб чиқариб, нафақат Ўзбекистон, балки Европа бозорида ҳам ўз ўрнига эга.

Ҳозирда корхона 1000 нафар аҳолини иш билан таъминлаган, янги қувватлар ишга тушгач яна 600 та иш ўрни яратилади. 2025 йилда экспорт ҳажми $10 млнга етиб, экспорт географиясини кенгайтириш режалаштирилган.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов корхонага ташриф буюриб, янги қурилаётган бино ва бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди ҳамда лойиҳа доирасида ишларни жадаллаштириш ва сифатни янада ошириш бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Батафсил ўқиш Қирғизистон тикувчилик соҳаси 2030 йилгача имтиёзли молиялаштириш имконига эга бўлди