Дунёда

Беларусьда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган махсус кийимлар тақиққа учради

Беларусьда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган махсус кийимлар тақиққа учради

Беларусьда Ўзбекистондаги Срадоба Текстил компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Профессионал” модели иш учун курткалари ва ярим комбинезонларни импорт қилиш ва сотиш тақиқланди.

Тақиқ сабаби — маҳсулот тикиш чизиқларининг мустаҳкамлиги белгиланган меъёрдан паст бўлгани. Заруп бўлган 250 Ньютон ўрнига, атиги 243 Ньютон натижа қайд этилган. Бу эса кийимнинг тез ёрилиб кетиш хавфини оширади ва ишчи хавфсизлигини таъминлай олмайди.

Шу сабабли, "SpetsTexForma" компаниясига маҳсулотни савдодан олиб ташлаш топширилди.

Аввалроқ Беларусда таркибида ман этилган модда аниқлангани боис “баллончик” номли қуритилган олхўрини ҳам импорт қилиш ва сотиш тақиқланган эди.

Батафсил ўқиш Қўқондаги заводда аммиак сизиб чиқиб, 10 киши жабрланди