Қўқондаги заводда аммиак сизиб чиқиб, 10 киши жабрланди

Фарғонада 16-май куни соат 20:30 атрофида Индорама Коканд Фертилизерс & Chemicals корхонасида аммиак сизниб чиқиш ҳолати юз берди. Суюқ аммиакни махсус идишга қуйиш жараёнида шланг шикастланиб, тахминан 10% миқдорида модда тўкилган.
Ҳодиса жойидаги корхона ишчилари ва яқин атрофдаги фуқаролар зудлик билан эвакуация қилинди. 10 нафар фуқаро тиббий ёрдамга мурожаат қилди.
Завод ҳудудига кириш вақтинча ёпилган. Фавқулодда хизматлар ҳодиса оқибатларини тезда бартараф этган.
