Берлинда Ўзбекистоннинг биринчи расмий савдо уйи очилди

Халқаро савдо алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида яна бир муҳим қадам — Германияда Ўзбекистон маҳсулотлари учун биринчи расмий савдо уйи очилиши бўлди. Берлин марказида ташкил этилган “УЗ Траде Ҳоусе Германй” Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва элчихонаси томонидан ташкил этилди.
Бу жойда тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, электротехника ва бошқа экспортбоп маҳсулотлар доимий равишда намойиш қилинади. Савдо уйи нафақат Ўзбекистон маҳсулотларини Германия ва Европа бозорига тақдим этишда, балки икки давлат ишбилармонлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва хорижий инвестицияларни жалб қилишда ҳам муҳим марказ вазифасини ўтайди.
