Ўзбекистон

Бухоро делегацияси АҚШда тўқимачилик ва пахтачилик бўйича бир нечта шартномаларни имзолади

Бухоро делегацияси АҚШда тўқимачилик ва пахтачилик бўйича бир нечта шартномаларни имзолади

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегациянинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи давомида вилоят иқтисодиётига инвестициялар жалб этиш, амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувлар натижасида бир қатор муҳим келишувлар имзоланди.

• "Бухара Азтекс" МЧЖ АҚШнинг Либертй LLC компанияси билан 2026–2027 йилларда 60 миллион долларлик тайёр тўқимачилик маҳсулотлари — футболкалар етказиб бериш бўйича йирик экспорт шартномасини имзолади.

• American Натионал Cotton Council — Америка миллий пахта уюшмаси билан Бухоро вилоятида пахтачилик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.

• Staplcotn компанияси билан 2026–2028 йиллар давомида “Бухоро Агро Кластер” МЧЖ ва “Мергантекс” МЧЖ кластерларига пахта толасини етказиб бериш юзасидан истиқболли келишувлар имзоланди.

• Wyatt Гроуп компанияси билан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ирригация ва сув тежовчи суғориш технологиялари муҳокама қилинди. Билл Раффетти сувдан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш ва экологик тоза усуллар, шу билан бирга, биокўмир орқали ўғитлаш ва технология трансферлари ҳақида маълумот бериб ўтди. Делегацияга, шунингдек, Теннессида қўлланаётган ёмғирлатиб суғориш технологияси билан ҳам танишди.

Бухоро делегациясининг АҚШга ташрифи давом этмоқда. Яқин кунларда яна қўшимча ҳамкорлик битимлари имзоланиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Халқаро «Қирғизистон ЭКСПО — 2025»: 150 дан ортиқ компания иштирок этмоқда