Ўзбекистон

Бухоро ва Беларусь: янги ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди

Бухоро ва Беларусь: янги ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш доирасида Беларусь Республикаси Бош вазир ўринбосари Юрий Шулейко Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов билан учрашди.

Музокараларда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, ҳудудлараро амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро савдо ҳажмини жорий йилда 1 миллиард АҚШ долларига, 2030 йилга қадар эса 2 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсадини тасдиқладилар.

Шунингдек, томонлар олий ва юқори даражада эришилган келишувларни изчил амалга ошириш, ўзаро манфаатли янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Батафсил ўқиш «Наманган» ЭИЗда йирик тўқимачилик лойиҳаси амалга оширилмоқда