Ўзбекистон

Бухорода эко-сумкалар ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини кенгайтирмоқда

Бухорода эко-сумкалар ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини кенгайтирмоқда

Бухоро вилоятидаги “Бухоро Зарҳал текс” МЧЖ таъсисчилигида фаолият юритаётган Мингчинор Чеварлари тикувчилик корхонаси ишлаб чиқариш қувватини оширмоқда. Корхона экологик тоза маҳсулотлар – қайта фойдаланиш мумкин бўлган эко-сумкалар ҳамда ресторанлар учун сочиқ ва дастурхонлар тайёрлаб, чиқиндиларни камайтиришга ҳисса қўшмоқда.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Германия, Польша ва Россияга экспорт қилинади ва экспорт ҳажми 100 минг долларга етган. Корхонада 60 нафар аёл доимий иш билан таъминланган, 20 нафари эса уй шароитида касаначилик орқали даромад топмоқда. Ойига 200 минг донагача маҳсулот тайёрланади.

Яқин келажакда 50 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Корхона экологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан бирга аёллар бандлигини ошириш ва экспорт салоҳиятини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Батафсил ўқиш Озарбайжонда Халқаро Гилам Фестивали бўлиб ўтади