Дунёда

Озарбайжонда Халқаро Гилам Фестивали бўлиб ўтади

Озарбайжонда Халқаро Гилам Фестивали бўлиб ўтади

Қадимий гиламчилик анъаналари билан дунёга машҳур бўлган Озарбайжонда Гилам тўқувчилар куни ҳамда Азәрхалчанинг 10 йиллиги муносабати билан 2026-йил 1–3-май кунлари Баку шаҳрида Халқаро Гилам Фестивали бўлиб ўтади.

Фестиваль доирасида халқаро форум, кўргазмалар, миллий павильонлар, маҳорат дарслари ва турли маданий дастурлар ташкил этилади. Тадбирлар асосан Ичеришехер тарихий ҳудудида ўтказилиб, унда турли мамлакатлардан келган мутахассислар, дизайнерлар ва гилам усталари иштирок этади.

Фестивалнинг асосий мақсади — Озарбайжоннинг бой гиламчилик анъаналарини дунё миқёсида кенг тарғиб қилиш ҳамда соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдир.

Мазкур фестиваль нафақат миллий санъатни намойиш этиш, балки турли халқлар маданиятини яқинлаштириш, ижодий тажриба алмашиш ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун ҳам муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистонда илк сўзана галереяси очилди