Ўзбекистон

Бухородаги тикувчилик корхонасида сурдотаржимон хизмати йўлга қўйилди

Бухородаги тикувчилик корхонасида сурдотаржимон хизмати йўлга қўйилди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида фаолият юритаётган «Парвозплюсфайз» корхонасида ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда корхонада 9 нафар ногиронлиги бўлган шахс меҳнат қилмоқда. Уларнинг 7 нафари эшитиш ва гапиришида нуқсони бўлган фуқаролар бўлиб, улар учун қулай меҳнат шароитлари яратилган.

Хусусан, туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорлигида сурдотаржимон хизмати йўлга қўйилди. Бу хизмат ходимларга раҳбарият ва жамоадошлари билан эркин мулоқот қилиш, иш жараёнларида фаол иштирок этиш ҳамда ўз фикр-мулоҳазаларини бемалол билдириш имконини бермоқда.

Бу каби амалий ташаббуслар ногиронлиги бўлган инсонларнинг жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллаши ва меҳнат фаолияти орқали ўз салоҳиятини намоён этишига хизмат қилмоқда.

Батафсил ўқиш “Фазман Техтиле”да талабалар тажриба орттирмоқда