Дунёда

Decathlon Францияда 25 та дўконини ёпмоқда, бироқ Ҳиндистон ва Германияда фаолиятини кенгайтирмоқда

Электрон тижоратнинг жадал ривожланиши сабабли Decathlon Францияда 25 та дўконини ёпади ва бу тахминан 400 нафар ходимнинг ишдан бўшатилишига олиб келади.

Истеъмолчилар одатлари ўзгариши ва электрон савдонинг кенгайиши билан боғлиқ ҳолда, компания Аррас, Бордо, Марсель, Лион ва Нант каби шаҳарлардаги дўконларини ёпишни режалаштирмоқда. Бироқ Decathlon ишдан бўшатиладиган ходимлар учун қайта ўқитиш ва янги иш жойларига жойлаштириш каби қўллаб-қувватлаш дастурларини таклиф қилмоқда.

2024 йилда компания даромади 16,2 миллиард еврони ташкил қилган бўлса-да, соф фойда 15,4% га камайиб, 787 миллион еврога тушди.

Шунга қарамай, Decathlon Ҳиндистон ва Германияда чакана савдо ва ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантиришга сармоя киритишда давом этмоқда.

Decathlon — спорт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва савдосида етакчи ҳисобланган, 1976 йилда Францияда ташкил топган ва ҳозирда 60 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритаётган дунёдаги энг йирик спорт дўконлари тармоғидан биридир.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон глобал брендлар учун ишлаб чиқариш майдончасига айланиши мумкин