Ўзбекистон глобал брендлар учун ишлаб чиқариш майдончасига айланиши мумкин

Хитойнинг Цзиньцзян шаҳридаги халқаро кўргазма доирасида Ўзбекистон чарм-пойабзал саноати вакиллари ЭОПАИА компанияси билан учрашув ўтказди ва Ҳуафенг Шоэс & Гарментс Co., Лтд. корхонасига ташриф буюрдилар.
ЭОПАИА компанияси Зара, ФИЛА, Умбро каби йирик халқаро брендлар учун маҳсулотлар ишлаб чиқаради.
Учрашув якунлари бўйича ЭОПАИА ўз буюртмаларининг бир қисмини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни таклиф қилди. Бу ўзбек ишлаб чиқарувчиларга халқаро брендлар етказиб бериш занжирида субподрядчи сифатида иштирок этиш имкониятини яратади. Шунингдек, экспорт логистикаси, сифат назорати, экологик стандартлар ва брендга йўналтирилган ишлаш модели масалалари муҳокама қилинди.
Ҳуафенг Шоэс & Гарментс корхонасига ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси компаниянинг пойабзал ва кийим ишлаб чиқариш стандартлари, автоматлаштирилган ишлаб чиқариш линиялари ва экспорт тизими билан яқиндан танишди. Томонлар технологиялар алмашинуви, маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва узоқ муддатли инвестицион ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Бундай ташаббуслар Ўзбекистон корхоналарига хомашё экспортидан чиқиб, юқори қўшилган қийматга эга халқаро ишлаб чиқариш занжирларига интеграциялашиш, шаффоф логистика ва янги сифат стандартлари асосида ишлаш имконини беради.
