"Экокожа" ва "экомех" тушунчаларида нима англашилмовчилик бор?

Вақт келди нарсаларни ўз номи билан аташга. 2026 йил 1 мартдан бошлаб “экокожа”, “экомех” ва “веган чарм” каби одатга айланган маркетинг атамалари муомаладан йўқолиши мумкин.
Россия Саноат ва савдо вазирлиги ушбу атамалардан рекламалар, ёрлиқлар ва онлайн савдоларда фойдаланишни тақиқловчи қарорни тайёрламоқда.
Бунга сабаб оддий: “эко” префикси экологиклик иллюзиясини яратади, ҳолбуки бундай материаллар учун белгиланган меъёрий база ёки хавфсизлик стандартлари мавжуд эмас.
Аслида “экокожа” — бу синтетик полимерлардан тайёрланадиган оддий сунъий чарм. СО₂ чиқиндилари даражаси ва утилизация қилишдаги мураккаблиги жиҳатидан у кўпинча табиий чармга қараганда кўпроқ зарар етказади.
Бу қадам шунчаки расмийатчилик эмас, балки ҳалол экологик кун тартибига чақириқдир. Мода ва тўқимачилик саноатида чиройли ёрлиқлардан эмас, балки ҳақиқий инновациялар ва шаффоф стандартларга ўтиш вақти келди.
Сиз қандай ўйлайсиз: бу “эко”-терминлардан воз кечиш керакми ёки “веган” материалларнинг барибир барқарор модада ўрни борми?
