Қозоғистон

Экспорт ва ҳамкорликнинг янги босқичи: Қозоғистонда 5 та трансчегаравий саноат маркази барпо этилмоқда

Экспорт ва ҳамкорликнинг янги босқичи: Қозоғистонда 5 та трансчегаравий саноат маркази барпо этилмоқда
Қозоғистон экспорт ҳажмини ошириш ҳамда қўшни давлатлар билан саноат алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида бешта трансчегаравий саноат-марказни ташкил этмоқда. Бугунги кунда ушбу марказларни электр энергияси, ичимлик суви, транспорт йўллари ва алоқа тармоқлари билан таъминлаш ишлари фаол олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳалар мамлакатнинг қайта ишланган маҳсулотлар экспортини 30% га ошириши мумкин.
  • Ўзбекистон билан чегарадаги марказда ПВХ маҳсулотлари, томчалатиб суғориш тизимлари ишлаб чиқариш, шунингдек пахта, гурйч, дон ва ёғли экинларни қайта ишлашга ихтисослашган лойиҳалар жорий этилади.
  • Қирғизистон билан чегарадаги марказ қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, туризм ҳамда тиббиёт йўналишларида қўшма ташаббусларни ривожлантиришга хизмат қилади.
  • Россия билан чегарадаги марказда қурилиш материаллари, мебель, шиша, нефть-газ саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш, шунингдек шина, резина ва пластик маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳалар режалаштирилган.
Қозоғистон Савдо вазири Арман Шаккалиевнинг таъкидлашича, барча бешта марказ бўйича чегара икки томонидаги ҳамкорлар билан асосий қарорлар келишиб олинган бўлиб, мазкур ташаббуслар мамлакатнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада оширади.
Батафсил ўқиш Нике ўз маҳсулотларида қайта ишланган материаллардан фойдаланишни кенгайтирмоқда