Дунёда

Элон Маскнинг узбек пахтаси ҳақида гапирилганда нимага кулди?

Элон Маскнинг узбек пахтаси ҳақида гапирилганда нимага кулди?

АҚШ Кабинетининг йиғилишидаги бир фрагмент Ўзбекистон ва бошқа ахборот воситаларида кенг тарқалди.

АҚШ Меҳнат вазири Лора Чавес-Деремер ўз ҳисоботида давлат самарадорлигини ошириш учун харажатларни қисқартириш чоралари ҳақида гапирди ва Ўзбекистоннинг пахта саноатидаги шаффофликни таъминлаш учун 250 миллион долларлик маблағнинг бекор қилинганини таъкидлади.

Нима учун Маск буни ишонмасликка ва шундай реакция билдиришга мажбур бўлди?

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан бери бир неча халқаро ташкилотлар "пахта" лойиҳалари учун маблағ ажратган. Улар орасида АҚШ Меҳнат вазирлиги "Ўзбекистон пахта саноатида шаффофлик ва жавобгарликни ошириш" мақсадида $2 миллионлик лойиҳани бошлаган. Бу лойиҳа техник ёрдам - "юмшоқ компонент" кўрсатишни ўз ичига олиб, у меҳнат шароитларини яхшилаш ва мажбурий меҳнатни олдини олишга қаратилган. Унда ҳар қандай ускуна ёки техникалар бериш назарда тутилмасдан, фақатгина косультацияларга эътибор қаратилган.

Шунингдек, кўплаб шундай "юмшоқ компонентли" лойиҳалар мавжуд. Улар орасида IFC лойиҳаси, Ўзбекистон пахта секторида пахта етиштириш усуллари ва меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган (у ҳам $2 миллион) ва ГИЗ лойиҳаси "Пахта саноатида барқарор ривожланиш ва қийматни ошириш".

Ўзбек пахтасига ҳақиқатан ҳам инвестиция киритган ягона компания Сингапурнинг Индорама ($500 миллион). Уларнинг Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун $500 миллион сарфлаган. Улар пахта ва буғдой етиштириш учун ерларни замонавийлаштириш, лазерли текшириш, томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш, янги пахта заводлари вайигирув фабрикасини модернизация қилиш ёки қуриш ишларини амалга оширдилар. Ва бу лойиҳанинг фақат бир қисми.

Бу рақамларни таққосланг ва 250 миллион доллар билан нимага эришиш мумкинлигини ўйлаб кўринг.

Батафсил ўқиш Глобал Техтиле агросоҳа талабалари учун амалиётни ташкил этади