Ўзбекистон

Глобал Техтиле агросоҳа талабалари учун амалиётни ташкил этади

Global Textile агросоҳа талабалари учун амалиётни ташкил этади

Ўзбекистондаги йирик агрокластерлардан бири — “Глобал Техтиле” компанияси Тошкент давлат аграр университети билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Компания раҳбари Музаффар Разаков талабалар билан учрашиб, агрокластернинг фаолият йўналишлари ва келгуси режалари ҳақида маълумот берди.

Учрашувда иқлим ўзгариши, ер деградацияси ва сув танқислиги шароитида инновация ва илм-фаннинг аҳамияти таъкидланди.

Томонлар талабалар ва илмий изланувчилар учун амалиёт ташкил этиш, агросоҳада тажриба алмашиш ва лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди.

Учрашув якунида университет ва кластер ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу келишув агросоҳада кадрлар тайёрлаш ва ишлаб чиқаришни инновацион ривожлантиришда муҳим қадам бўлади.

Батафсил ўқиш Бугун Озарбайжонда Гиламдўзлар куни нишонланмоқда