Ўзбекистон

“Эман Материалс” фабрикаси — мебель саноатидаги салоҳиятлар намунаси

“Eman Materials” фабрикаси — мебель саноатидаги салоҳиятлар намунаси

Ўзбекистонда ички саноат салоҳияти кенгаймоқда. Хусусан, мебель соҳаси нафақат иш ўринлари яратиш, балки экспорт орқали иқтисодга ҳисса қўшишда ҳам муҳим йўналишга айланмоқда.

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Эман материалс” мебель корхонаси хусусий $10 млн инвестиция эвазига ташкил этилган бўлиб, йилига 10 минг тонна мебель қисмлари ишлаб чиқармоқда. Маҳсулотлар мамлакат бўйлаб минглаб кичик корхоналарга тарқатилади.

Корхонада 200 нафар ишчи фаолият юритмоқда, шулардан кўпчилиги маҳаллий ёшлар. Шунингдек, “Эман материалс” ҳузурида мебель саноати учун мутахассислар тайёрлашга мўлжалланган замонавий ўқув маркази ҳам ташкил этилган — бу ерда Италия ва Туркиядан келган мутахассислар дарс бермоқда.

Айни пайтда, мамлакат бўйлаб 7,5 мингга яқин мебель корхонаси ишламоқда, шундан 900 таси 2023 йилда ташкил этилган. Ўтган йилда 6,7 триллион сўмлик мебель ишлаб чиқарилди, 20 миллион долларлик экспорт амалга оширилди.

Президент соҳада янада кенг локализация ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, камбағалликни қисқартириш, кичик бизнесни ривожлантириш ва ҳар бир ташаббускорга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар берди.

Батафсил ўқиш Хитойда ўтказилган кўргазмада Ўзбекистон миллий маҳсулотлари намойиш этилди