Дунёда

Европа Иттифоқи: Импортёрлар учун янги электрон декларация талаби

Европа Иттифоқи: Импортёрлар учун янги электрон декларация талаби

1 апрелдан бошлаб, Европа Иттифоқига товарларни киритиш учун транспорт компаниялари электрон декларация топширишга мажбур бўлади.

Бу талаб, хусусан, енгил саноатга тааллуқли бўлган товарлар, шу жумладан кийим-кечак ва текстиль маҳсулотларини импорт қилишда муҳим аҳамиятга эга. Декларацияда товарнинг ўзи, юборувчи ва қабул қилувчи маълумотлари, юк ташиш транспорти ва йўл харитаси керак бўлади.

Бу қоидалар автомобил ва темир йўл транспорти орқали олиб кириладиган товарларга тааллуқли бўлиб, транзит юкларига ҳам дахл қилади. ЕИнинг янги талаблари импорт-экспорт жараёнларида тартибни таъминлашга, шунингдек, сифатли ва хавфсиз маҳсулотларни бозорга олиб киришга ёрдам беради.

Ўзбекистоннинг Транспорт вазирлиги янги қоидаларга риоя қилиш ва улар билан танишишни илтимос қилмоқда. Агар декларация топширилмаса ёки нотўғри бўлса, товар ЕИга киритилмаслиги, шунингдек, транспорт компаниясига жарима солиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳабарига кўра , ЕИнинг Божхона комитети 12 мартда янги янги талаблар бўйича ўтказади. Қизиқиш билдирганлар учун электрон декларация тизимини тўғри ишлатишни ўрганишга ёрдам беради.

Батафсил ўқиш Россия брендлари билан ишлаш самаралими?