Дунёда

Россия брендлари билан ишлаш самаралими?

Россия брендлари билан ишлаш самаралими?

Маълумки, Россияда жаҳон бредлари фаолиятини тўхтатганлиги сабабли, маҳаллий брендлари фаол равишда ривожланди.

Шу била бирга, РГРУ интернет порталига кўра, 2020-2024 йиллар давомида Россия мода саноатида тикув харажатларининг ортиши, тикувчиларнинг маоши ва материаллар нархининг ошиши туфайли тайёр маҳсулотлар нархи 30-50% га ошди. Натижада, иқтисодий қийинчиликлар ва рақобат туфайли янги очилган брендлар кўп ҳолларда тижорат жиҳатидан муваффақиятсиз бўлди.

Шу сабали, Россиянинг кўплаб брендлари ва селлерлари кийимларини Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия, Хитой, Шри-Ланка ва Бангладеш каби мамлакатлардаги фабрикаларда тикишмоқда.

Бир томондан, Россия брендлари билан ишлаш Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар фабрикалари учун қўшимча ишлаб чиқариш ҳажмини таъминлаш, экспорт бозорини кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятини беради.

Бироқ, бу ҳамкорлик муайян муаммолар билан боғлиқ. Россия мода саноатида ишлаб чиқариш харажатларининг ўсиши айрим брендлар учун муваффақиятсизликка олиб келгани, уларнинг буюртмалари барқарор эмаслигини кўрсатмоқда.

Шу сабабли, Россия брендлари билан ишлаш қисқа ва ўрта муддатли истиқболда молиявий жиҳатдан манфаатли бўлиши мумкин, аммо узоқ муддатли стратегик режаларни ишлаб чиқишда эҳтиёткор ва мослашувчан ёндашиш тавсия этилади.

Батафсил ўқиш Тему нинг Ўзбекистондаги фаолияти 20-мартдан тўхтатилади.