Фарғона вилоятида замонавий мини тракторлар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бормоқда. Икки давлат қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш мақсадида фаол ҳамкорлик олиб бормоқда. Хусусан, Фарғона вилояти ва Хитой ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари бугунги кунда амалий босқичга ўтмоқда.
Шу доирада вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “ИНТОП” компанияси раҳбари Ли Ингтао билан учрашиб, мини тракторлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Учрашув давомида лойиҳа Қўштепа туманида амалга оширилиши, ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, келишилган лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали шерикликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
