Ўзбекистон

Фарғонада аэропорт ўрнида янги тўқимачилик кластери барпо этилади

Фарғонада аэропорт ўрнида янги тўқимачилик кластери барпо этилади

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида эски аэродром ҳудудида янги тўқимачилик мажмуаси ташкил этилади. Бу лойиҳа ҳудуднинг саноат салоҳиятини ошириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга қаратилган.

Лойиҳа доирасида «Қува Техтиле» компанияси томонидан трикотаж фабрикаси ҳамда пахта тозалаш заводи барпо этилади. Бунинг учун 10 миллион доллардан ортиқ инвестиция киритилади.

Янги ишлаб чиқариш корхоналарида 300 дан ортиқ маҳаллий аҳоли иш билан таъминланиши кутилмоқда. Натижада ҳудудда янги иш ўринлари яратилиши билан бирга, тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш имкониятлари ҳам кенгаяди.

Эски аэродром ҳудудида барпо этиладиган ушбу мажмуа Боғдод туманида саноат ривожига янги суръат бериб, маҳаллий аҳоли учун қўшимча имкониятлар яратади.

Батафсил ўқиш Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан ВИ очиқ мулоқотидаги асосий ташаббуслар: