Ўзбекистон

Фарғонада тўқимачилик фабрикаси Ҳ&М бренди учун тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради

Фарғонада тўқимачилик фабрикаси H&M бренди учун тайёр маҳсулот  ишлаб чиқаради

Янги $15 миллионлик лойиҳа Шри-Ланкалик инвестор томонидан Қўштепа туманида ишга туширилди. Инновативе Аппарел номли ушбу корхона хорижий сармоя асосида ташкил этилди.

Тўлиқ қувватда иш бошлагач, корхона йилига $30 миллион қийматдаги маҳсулотни экспорт қилиш салоҳиятига эга бўлади. Тайёр маҳсулотлар Россия, Эрон, Покистон, Тайланд, Қирғизистон ва Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатларга экспорт қилиниш режалаштирилган. Шунингдек, корхона дунё миқёсида машҳур Ҳ&М бренди учун кийим-кечак тикиш бўйича илк буюртмаларни ҳам олган.

Мазкур лойиҳа нафақат минтақада янги иш ўринлари яратади, балки Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатидаги экспорт салоҳиятини ошириш, халқаро савдо алоқаларини кенгайтириш ва иқтисодий ўсишга ҳисса қўшиш каби устувор йўналишларга хизмат қилади.

Инновативе Аппарел фабрикасининг ишга туширилиши — Ўзбекистоннинг инвестиция муҳити жозибадорлиги ва мамлакатнинг халқаро ҳамкорликка очиқлигининг яна бир яққол исботидир.

Батафсил ўқиш Вьетнамдан кийим-кечак импортига вақтинчалик чеклов жорий этилди