Вьетнамдан кийим-кечак импортига вақтинчалик чеклов жорий этилди

Сўнгги йилларда Вьетнамдан кийим-кечак импорти сезиларли даражада ошди. Статистик маълумотларга кўра, айрим тайёр кийимлар ҳажми эркин савдо битимидаги йиллик квоталардан ошиб кетган. Шунинг учун Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИИ) вақтинчалик чеклов жорий қилишга қарор қилди.
Эндиликда, Вьетнамдан олиб кириладиган баъзи кийим-кечак маҳсулотларига олти ой давомида умумий божхона божлари қўлланади. Бу чора ЕОИИ аъзо давлатларнинг маҳаллий енгил саноат ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш ва импорт ҳажмининг кескин ошишининг олдини олиш учун қабул қилинди.
Қарор расмий эълон қилинганидан 30 кун ўтиб кучга киради ва вақтинчалик амал қилади.
Ушбу чеклов маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун рақобатбардош устунлик яратиши ва ички бозорни мувозанатли ривожлантиришга ёрдам бериши кутилмоқда.
Маълумот учун:
ТЛД Аппарел маълумотларига кўра, 2025-йил май ойида Вьетнам текстил ва кийим-кечак сектори экспорти 3,71 миллиард долларга етди, бу апрелга нисбатан 2,8%, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 12,6% ўсишни билдиради. Биринчи беш ойда умумий экспорт ҳажми 17,58 миллиард доллар бўлиб, йиллик ўсиш 9%ни ташкил этди.
