Гап янги коллекциясини аниме орқали тақдим этди

Американинг машҳур кийим бренди Гап янги коллекциясини тақдим этишда ноодатий ёндашувни танлади — бренд таниқли аниматор Энни Чой иштирокида аниме услубидаги реклама ролигини яратди.
Роликда қизалоқ ўз хонасини сеҳрли мода оламига айлантиради. Гап коллекциясига оид кийимлар ушбу хаёлий маконда жонланиб, фантазия ва кундалик услуб уйғунлигида намоён бўлади.
Бренд бу ролик орқали модани фақат кийим эмас, балки ўзини ифода этиш ва ижодкорлик учун майдон сифатида талқин этмоқда.
