Германиялик мутахассислар “Глобал Техтиле” кластерлари билан танишди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Германия ўртасида тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда.Ана шу ҳамкорлик доирасида икки мамлакат мутахассислари соҳани янада тараққий эттириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Германиянинг тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси — Гесамтмасче вакиллари “Глобал Техтиле” компаниялар гуруҳи таркибидаги пахта-тўқимачилик кластерларига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда яратилган инвестиция ва ишбилармонлик муҳити билан яқиндан танишдилар.
Меҳмонлар мавжуд шарт-шароитларни юқори баҳоладилар.Учрашув якунида келгусидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича ўзаро манфаатли таклифлар илгари сурилди.
