Глобал Техтиле глобал ривожланиш йўналиш сари интилмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида саноат ҳамкорлиги учун халқаро марказ ташкил этилади
Халқаро ахборот агентлиги "Казинформ" маълумотларига кўра, келишув Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро Комиссиянинг 20-сессиясида қабул қилинган қарорни амалга оширишга қаратилган, деб хабар бермоқда ИА "Дунё '' (https://t.me/iadunyo/46563).
"Марказ Қозоғистондаги Атамекен ва Ўзбекистондаги Гулистон назорат-ўтказиш пунктларига яқин жойлашади ва ишлаб чиқариш майдонларини, омборларни, шунингдек транспорт инфратузилмасини ўз ичига олади. Бу юк ташиш жараёнларини тезлаштириш, логистика харажатларини камайтириш, таъминот занжиридаги иштирокчилар сонини қисқартириш, маҳсулотнинг якуний нархини истеъмолчилар учун камайтириш, этказиб бериш тезлигини ошириш ва "Шимол-Жануб" коридоридаги ишлаб чиқариш ҳамкорлигини ривожлантириш имконини беради", - деди Қозоғистон Савдо ва Интеграция вазири Арман Шаккалийев.
#Қозоғистон #Ўзбекистон #халқаро марказ
