Глобал Техтиле Озарбайжонда қўшма кластер лойиҳасини ишга туширмоқда

Ўзбекистоннинг йирик тўқимачилик корхоналаридан бири — Глобал Техтиле бош директори Музаффар Разаков Озарбайжонда вертикал интеграциялашган тўқимачилик кластерини барпо этиш бўйича қўшма лойиҳанинг амалий босқичида иштирок этмоқда.
Ташриф доирасида пахта майдонлари ҳолати ўрганилиб, янги завод қурилиши ва яқин муддатли вазифалар муҳокама қилинмоқда. Шундан ташқари, крахмал, глюкоза ва фруктоза ишлаб чиқаришга йўналтирилган истиқболли йўналишлар ҳам кўриб чиқилмоқда.
Икки давлат раҳбарлари қўллови остида амалга оширилаётган ҳамкорлик лойиҳалари жадаллашиб бормоқда. Бу эса барқарор саноат ривожи ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун мустаҳкам поя яратмоқда.
